Ko'rishlar soni : 50
5 (2 ta baho) 0 ta buyurtma

Manzarali ko'chatlar

100 000 so'm

  • Qo'shildi : 16.06.2025
+998 ** (**) ***-**-**
Surxondaryo, Denov t.

Miqdori

Sotuvda 10000 dona bor

Mahsulot haqida qisqacha:

Жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. Жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз лозимлиги белгилаб берилди. “Агробанк” АТБ мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасининг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш учун нафақат молиявий, балки ижтимоий лойиҳалар билан ҳам аграр соҳага сармоя киритишга эътибор қаратмоқда. Жумладан, ривожланган давлатлар қишлоқ хўжалигида эришилган ютуқлар ҳамда тажрибалар асосида соҳанинг етук мутахассислари, олимлари билан ҳамкорликда фермерлар ва аҳоли учун дастлабки босқичда ушбу 100 та китобдан иборат қўлланмалар тўплами тайёрланди. Тўпламда қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан, мева-сабзавот ва полиз экинларини асосий ҳамда такрорий экиш муддатида етиштириш, иссиқхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш, ғаллачилик, дон ва дуккакли экинлар, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар берилган. Ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикрмулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. Умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами Сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. Ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин!

Узун бандли арча (Juniperus oblonga). Сарвидошлар оиласига мансуб баландлиги 12-18 м, диаметри 25-40 см келадиган, шох-шаббаси тухумсимон шаклдаги дарахт. Пўстлоғи қизғиш-сариқ рангда ёки қўнғир-кулрангда, юпқа пўст ташлаб туради. Куртаклари 0,3 см узунликда бўлиб, тангачасимон нинабарглар билан қопланган. Новдалари ингичка, уч қиррали. Нинабарглари қиррали, новдада 3 тадан бўлиб, доира шаклида жойлашган. Нинабаргларининг юз томонида ёриқчалар ва мум қавати бўлганлигидан оқиш кўринади, орқа томони ялтироқ, узунлиги 1-1,5 см, эни 0,6-1,5 см гача бўлиб, туби бўғимли. Нинабарглари дарахтда 4 йилгача сақланади. 19 44–китоб МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ-БУТА ЎСИМЛИКЛАР Узун бандли арча апрель ойида чангланади. Оналик қуббалари шамол воситасида чангланади. Уруғчиси уруғлангандан кейин уруғ тангачалар ўзаро қўшилиб ўсиб, ширали қубба – «юмшоқ мева» ҳосил қилади. Келгуси йили қуббалар этли бўлиб етилиб, ҳаворанг қаватга ўралиб олади ва қора-кўкиш рангга киради. Ичи 1-3 уруғли, яшил-қўнғир рангли, смолали, ширин этли бўлади. Қубба иккинчи йили етилади. Уруғи чўзинчоқ, қалин пўстли, уч қиррали, қўнғир рангда, смолали безлари бор. Узунлиги 3,5-5 мм, эни 2-3 мм 1000 дона уруғининг оғирлиги 18 г келади. Бир килограммда 12600 атрофида уруғ бўлиши мумкин. Узун бандли арча уруғдан кўпаяди, лекин уруғи тиним даврига эга эканлигидан жуда секин униб чиқади. Кузда сепилгани келгуси йили баҳорда, баҳорда сепилгани эса кейинги йилнинг баҳорида униб чиқиши мумкин. Уни пархиш қилиб, қаламчадан ва пайвандлаб ҳам кўпайтириш мумкин.Шренк Тянь-Шань қорақарағайи (Picea schrenkiana). Катта дарахт бўлиб, баландлиги 30-35 м га, диаметри 1-1,5 га етади. Шох-шаббаси конус ёки тор пирамида шаклида, пўстлоғи юпқа, тўқ қўнғир рангда, таркибида ошловчи модда бор. Новдалари тукли ёки туксиз, оч сарғиш рангда. Дарахт доира шаклида шохланади, шохлари ёйилиб осилиб ўсади. Куртаги тухумсимон, юмалоқ шаклда, учи тўмтоқ, нинабарглари йирик, бўйи 2-4 см, 4 қиррали, чизиқли, ўткир учли, бир оз эгик шаклда бўлиб, зангори яшил рангда. Баргларининг юқориги қирраларида ёриқчалар (3-6 та) бор. Барглар новдада спираль шаклда жойлашади. Шох-шаббасининг ички қисмидаги барглар тўқ яшил рангда. Қорақарағай бир уйли ўсимлик. Қуббалари биринчи йили етилади. Бу пайтда узунлиги 16 см га, диаметри 4-5 см га етади. Улар дарахтнинг учки қисмида калта бандчада жойлашади. Унинг тангачалари бутун (яхлит), букик, юмалоқ, ялтироқ, бўйи 2,2-2,5 см, эни 1,5-1,8 см бўлиб, жигаррангда. 31 44–китоб МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ-БУТА ЎСИМЛИКЛАР Куртаги тухумсимон, юмалоқ шаклда, учи тўмтоқ, нинабарглари йирик, бўйи 2-4 см, 4 қиррали, чизиқли, ўткир учли, бир оз эгик шаклда бўлиб, зангори яшил рангда. Баргларининг юқориги қирраларида ёриқчалар (3-6 та) бор. Барглар новдада спираль шаклда жойлашади. Шох-шаббасининг ички қисмидаги барглар тўқ яшил рангда. 8-расм. Шренк қорақарағайи (Picea schrenkiana) 32 100 китоб тўплами Уруғи 4-5 мм, тухумсимон шаклда бўлиб, қўнғир рангда, қанотчали. Қанотчасининг бўйи 1,5 см, эни 0,5 см, қўнғир рангда, тескари тухумсимон. Бу қорақарағай уруғидан яхши кўпаяди. Ҳавонинг ва тупроқнинг бироз қуруқлигига чидамли. У Тянь-Шанда 3000 м гача баландда ўсади. Ер танламайди, тошли ерларда, тоғ дарёлари бўйида, тоғ қияликларида кўпроқ учрайди. Марказий Осиёда табиий учрайдиган ягона қорақарағай тури ҳисобланади. Уни Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларини кўкаламзорлаштириш учун фойдаланиш кенг тавсия этилади. Шаҳарларда аллеялар барпо этишда, ландшафт паркларида фойдаланиш учун истиқболли тур ҳисобланади. Тиканли қорақарағай (Picea pungens). Бу қорақарағай турининг ватани Шимолий Америка тоғлари ҳисобланади. Дарахтнинг баландлиги 45 метргача, диаметри 1,5 метргача етади. Нинабарглари узунлиги 2-3 см, тўрт қиррали, кучли тикансимон, яшил, ғуборли ва мовий рангли. Тиканли қорақарағайнинг (Picea pungens) мовий шакли 33 44–китоб МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ-БУТА ЎСИМЛИКЛАР Новдалари оловранг-жигарранг тусда. Куртаклари кенг овалсимон, оч жигарранг, смоласиз. Қуббалари 5-10 см узунликда йўғонлиги 2-3 см, цилиндрсимон, чўзинчоқ, бироз букик, оч-жигарранг тусда. Уруғлари қанотчали, шамол ёрдамида тарқалади. Иссиққа, совуқларга ва қурғоқчиликка чидамли, лекин қуёшнинг тик нурларида нинабарглари зарарланади. Тиканли қорақарағайнинг мовий кумушсимон тусли шакллари манзаравийлиги жиҳатидан қорақарағайлар орасида тенги йўқ ҳисобланади. Хиёбонлар, парклар, аллеяларда экиш учун истиқболли тур ҳисобланади. Ландшафт объектларида кўплаб экиладиган манзарали тур ҳисобланади. Глиптостробуссимон метасеквойя (Metaseguota glyptostroboides). Таксодийдошлар оиласига мансуб йирик дарахт бўлиб, баландлиги 50 метрга, диаметри 2 метрга етади. Шох-шаббаси тухумсимон шаклда. Пўстлоғи жигаррангда. Шохлари пўстлоқларини ташлаб туради. Новда ва барглари қарама-қарши жойлашади. Метасеквойянинг новдалари узун ва калта бўлиб, ён калта новдалари яшил рангда, қишда барглари билан бирга тўкилиб кетади. Метасеквойя дарахти симподиал типда шохланади. Шунга кўра унинг шох-шаббаси ён томонга қараб ўсади. Ён шохлари тўғри бурчак ҳосил қилиб жойлашади. Куртаклари тухум шаклида, йирик, жигарранг, юпқа тангачалар билан ўралган, туксиз, кўпинча 2 тадан жойлашади. Нинабарглари 0,8-1,25 см гача, майин, нозик бўлиб, новдада қарама-қарши жойлашади. Уларнинг юз томони тўқ яшил, орқа томони зангори яшил рангда бўлиб, силлиқ тузилган, бандсиз. Метасеквойя бир уйли ўсимлик, 6 ёшида балоғат ёшига етади ва чангланади. Оталик қуббалари новдасининг учида барг қўлтиғида жойлашади. Улар 5 мм узунликда бўлиб, шингилча ҳосил қилади. 34 100 китоб тўплами Гулён барглари бут шаклида жойлашган. Гулбанди 3 мм узунликда, микроспорофили калта бандчали. Оналик қуббалари навдада биттадан жойлашади, узунлиги 8 мм, гулёнбарглари ҳам буларда бутсимон жойлашган, улар овал ёки учбурчак шаклида. Гулбанди 4 мм узунликда бўлиб, баргсиз. Қуббалари тўқ жигаррангда, новдада осилиб туради. Улар биринчи йили етилади. Қубба тангачалари қарама-қарши жойлашади, ҳар қайси тангача тагида 5-9 тадан уруғ ривожланади. Уруғи ясси, юпқа, тухумсимон бўлиб, учки томони бир оз ўйиқ. Метасеквойя уруғидан осон кўпаяди. У ўқ илдиз ва ён илдизлар чиқаради. Уни қишки қаламчасидан кўпайтириш мумкин. Глиптостробуссимон метасеквойя (Metaseguota glyptostroboides) 35 44–китоб МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ-БУТА ЎСИМЛИКЛАР Ҳозирги пайтда бу тур Марказий Хитойнинг ғарбий туманларида сақланиб қолган ва ўша ҳудудда кўплаб ўсади. У табиатда сояроқ, нам ерларда, тоғ қияликларида, дарё қирғоқларида, қумоқ, нордон тупроқларда ўсади. Метасеквойя Хитойда шаҳарларни кўкаламзорлаштиришда кўп экилади. Совуққа ва қурғоқчиликка чидамли. Ёғочи сифатли. Кейинги йилларда метасеквойя Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштиришда ва ландшафт қурилишида кенг қўлланилмоқда. Икки парракли гинкго (Ginkgo biloba). Гинкго қадимий дарахт, у 250 млн йил аввал ер юзида пайдо бўлган ва кенг ўрмонзорлар юзага келтирган. Унинг битта биологик чидамли ушбу тури бизнинг давримизгача етиб келган. Гинкго билоба моноподиал типда шохланадиган сийрак шох-шаббали реликт дарахт, баландлиги 30-40 метр, диаметри 1,5-4,5 метрга етади. Танаси оқиш, кулранг тусда. Новдаси узун, шохчалари калта, оқиш кулранг. Куртаги конуссимон шаклда, қўнғир рангда. Барглари узун бандли, барг пластинкаси елпиғичсимон шаклда, эни 5-10 см, чети чуқур ўйиқли, 2-3 бўлмали, қалин пўстли, туксиз, оч яшил рангда. Барг бандининг томирлари дихотомик шохланган, барглари новдада спиралсимон, шохда эса 2-5 тадан тўп-тўп бўлиб жойлашади. Пояси ва илдизи анатомик тузилиши жиҳатидан нинабарглиларникига ўхшайди. Гинкго дарахти -30 о С гача совуққа чидайди. Гингко уруғидан ва қаламчасидан, тўнкасидан бачки новда чиқариб ҳам кўкаради. Кавказнинг кўп ҳудудларида йўл чеккаларига қатор қилиб экилиб, хушманзара дарахт сифатида фойдаланилади. У ўртача иқлимда, ҳавоси сернам мамлакатларда экилса, яхши ўсади. 36 100 китоб тўплами Ватани Хитой ҳисобланади ва у ерда 2000 ёшга кирган дарахтларни учратиш мумкин. Ландшафт қурилишда кенг қўлланилади, аллеяларда, хиёбонларда ва паркларда кўплаб экилмоқда. Тошкент шароитида яхши ўсади, қуруқ иссиққа ва қурғоқчиликка чидамли тур сифатида кенг фойдаланиш тавсия этилади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.