5 ( 2 ta baho ) 1210 ta buyurtma

Павлония


Miqdori

Sotuvda 5000 dona bor

Narxi

50 000 so'm

Bu haftada 2 kishi sotib oldi

Mahsulot haqida qisqacha:

Айни пайтда ёғоч маҳсулотларининг 90 фоизини хориждан импорт қилаётган Ўзбекистонда ёғоч олиш мақсадида павловния дарахтини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги “Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимиз тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метрдан пастда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонлар ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида павловния плантацияларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Дарахтни кўпайтириш учун аввало, ниҳоллар зарур. Профессор Алишер Тўраев бундан 7 йил олдин кўпайтириш қийин бўлган ўсимлик турлари, хусусан, павловния ниҳол ва кўчатини ин-витро усулида тайёрлайдиган Марказий Осиёда ягона лаборатория ташкил қилди. “De Nova Agro” лабораториясида бугунги кунда павловниядан ташқари, узумнинг 35 хил нави, реза мевалар ҳамда интенсив боғлар учун барча турдаги мева кўчатлари ин-витро усулида тайёрланмоқда.

— Жаҳон тажрибасида ўсимликларни кўпайтиришнинг бир қанча усуллари мавжуд бўлиб, замонавий ин-витро технологияси энг самарали ҳисобланади, — деди лаборатория раҳбари Алишер Тўраев. — Одатда, ўсимликлар, хусусан, павловнияни уруғдан, новдадан кўпайтириш кутилган натижа бермайди. Масалан, павловниянинг Таминтоза деган ёввойи турини уруғидан кўпайтириш мумкин, лекин уруғдан чиққан ўсимликнинг ирсияти бир хил бўлмагани боис, ҳажми ва шакли ҳам турлича бўлади. Натижада ундан кам ёғоч олинади. Новдадан чиққан павловния ҳам синовдан ўтказиб кўрилганида, дарахт бир текис ўсмаганига гувоҳ бўлганмиз. Шу боис, павлонияни кўпайтиришда ин-витро усули дунёда энг илғор, қулай усул ҳисобланади. Жараёнда ўсимлик куртаги олиниб, махсус усул ёрдамида вирус, замбуруғлардан тозаланадида, сунъий озуқа моддага ўтказилади. Сўнг ўша куртакдан биринчи ниҳол олиниб, ундан яна бошқа ўсимликлар чиқарилади.

Биз павловниянинг турли хил навлврини таклиф 

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.