5 ( 4 ta baho ) 1150 ta buyurtma

Иссиқхона


Miqdori

Sotuvda 10000 dona bor

Narxi

100 000 so'm

Bu haftada 4 kishi sotib oldi

Mahsulot haqida qisqacha:

Бизни корхонамиз томонидан таклиф этилаётган "Иссиқхона" қуриш ишлари,Сизнинг танловингизга биноан ва Сизнинг буюртмангизга кўра амалга оширилади. Таклиф қилаётган "Иссиқхона" енгил металл-конструкциядан иборат бўлиб, барча қулайликлар хисобга олинади. 1 босқич: Ўлчам ва моделни танлаш Иссиқхона ўлчами уни қуриш учун мавжуд маблағдан келиб чиққан ҳолда танланади. Тавсия қилинадиган ўлчамга кўра унинг кенглиги 12 м дан ортмаслиги ва 6 метрдан кам бўлмаслиги зарур. Кенглиги 12 м дан ортиқ иссиқхоналар ҳар бир квадрат метр учун кўтариб турувчи равоқ юк кўтаришини мустаҳкамловчи тиргак қўйишни талаб этади. Шу сабабли, мана шуларни ҳисобга олган ҳолда энг мақбул ўлчамни танлаш керак бўлади. Равоқлар ёғоч ёки металлдан бўлиб, горизонтал қўйилган устун мустахкамлгига қараб тиргак орасидаги масофа танланади. 2 босқич: Ҳудудни танлаш Ўлчамлар танлаб бўлгандан сўнг иссиқхона қуриладиган жой танланади. Бунда сизот сувлари камида 3,5-4 м ёки ундан чуқурроқ бўлган ер танлаш керак бўлади. Сизот сувларининг яқин бўлиши иссиқхона ичида ҳосил бўладиган юқори намлик сабабли ўсимликлар ўстиришни қийинлаштиради. Масалани ҳал қилишнинг 2 йўли бор: Тепалик шаклидаги ер майдонларида иссиқхона учун керакли ўлчамларда чуқур қазиш. Бундай усул девор қуришга кетадиган ҳаражатни тежаш имконини беради; Иккинчи усул бу ер сатхини кўтариш орқали сизот сувларини сатхини чуқурлигини оширишдир ёки зовур орқали сизот сувлари сатхини камайтиришдир. Майдонни танлаш учун компасдан фойдаланилади. Ўлчов тасмаси ва гўния ёрдамида иссиқхонанинг бурчаклари танланади. Компассдаги N белгиси шимолни S белгиси жанубни билдиради. Иссиқхонани худудида компассни текис ёғочга ёки столга қўйиб бурчаклар аниқланади. Компасс остидаги жой текислигини шайтон невелир ёрдамида аниқлаб олиш мумкин. 3 босқич: Пойдеворни тайёрлаш Пойдеворни тайёрлаш учун каркаснинг жануб томондаги девори тагидан эни 0,4 м дан ва чуқурлиги 0,6 м дан кам бўлмаган узун чуқур қазиш керак бўлади. Бетон қуйишда уни гидроизоляция қилишни унутманг. Бунинг учун М-150 макали бетондан фойдаланилади. Ён ва шимол томондаги деворларнинг пойдеворларини тайёрлаш учун чуқурлиги 0,6 м дан кам бўлмаган бетон таглиги билан қуйилиши зарур. Унинг эни эса, сизот сувлари 6 м дан чуқур бўладиган грунт учун унинг устига қуриладиган девор энидан кам бўлмаслиги лозим. Агар сизот сувлари яқинроқ бўлса, пойдевор чуқурлиги ва эни шунга мувофиқ катталаштирилади. 4 босқич: Деворларни тиклаш Девор қуриш учун ишлатиладиган бир қатор материаллар бўлиб, улар қуёш энергиясини кундузи иссиқлик тарзида йиғиб олади. Сўнг уни сутканинг энг совуқ пайти бўлган тунда чиқара олади. Бизнинг шароитда бундай материалларга мисол қилиб хом ғишт ёки пахсани олиш мумкин. Энг асосий мезон бу деворнинг зич эканлиги (герметиклиги) ҳисобланади. 

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.