Кўришлар сони : 6
5 (1 та баҳо) 0 та буюртма

лимон кўчат

100 000 сўм

95 000 сўм

  • Қўшилди : 24.06.2026
+998 ** (**) ***-**-**
Сурхондарё, Олтинсой т.

Миқдори

Сотувда 10000 дона бор

Бу ҳафтада 1 киши сотиб олди

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Цитрус ўсимликлари иссиқсевар бўлганлиги боис, улар совуққа чидамсиз, мевасининг етилиши учун жуда кўп фойдали иссиқ ҳарорат йиғиндисини талаб қилади, ўсув даври анча узоқ. Шунинг учун республикамизда цитрус ўсимликлари ҳосили иссиқхона ва траншеяларда етиштирилади.

Цирус ўсимликлари нормал ўсиб ривожланиши ва ҳосил тугиши учун 40°С дан ортиқ фойдали ҳарорат йиғиндисини талаб қилади. Масалан, апельсин меваси пишиб етилиши учун 45°С иссиқлик зарур.

Улар орасида иссиққа энг талабчани апельсиндир. У нормал ҳосил тугиши учун суткалик ўртача ҳарорат 220–240 кун давомида 10°С дан юқори бўлиши керак.

Илмий-тадқиқотлар ва илғор хўжаликлар тажрибаси шуни кўрсатдики, суғориладиган ҳудудда лимоннинг “Мейер” навидан сифатли, мўл ва мунтазам ҳосил олиш имконини бермоқда.

Бу нав бўйи нисбатан кичиклиги ва эрта ҳосил бера бошлаши билан бошқалардан ажралиб туради. Кўчати ўтқазилганидан 2 йилдан сўнг ҳосилга киради. Маҳаллий шароитга кўпроқ мослашган, бироқ совуққа чидамли бўлмаганлиги боис иссиқхоналарда ўстирилмоқда. Яхши парвариш қилинганда ҳар тупидан 400–500 тагача лимон мевасини олиш мумкин.

Иссиқхоналарда суткалик ўртача ҳарорат 10°С дан юқори бўлганида лимон новдаси ўса бошлайди.

Суткалик ўртача ҳарорат 16–18°С га етганида лимон қийғос ғунчалайди, 18–22°С да эса гуллайди.

Лимон ўз-ўзидан ва четдан чангланадиган ўсимлик. Четдан чангланиши асаларилар ёрдамида ўтади, бу тугунчаларининг кўпроқ ҳосил бўлишига ёрдам беради. Ўсиш ва шаклланиш даврида (апрель-май) 20–25°С қулай ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлиги 70–80% бўлганида фойдали гуллаши 22–25% га етади. Ҳаво қуруқлиги ва ҳароратнинг кескин ошириш тугунларнинг кўплаб тўкилиб кетишига олиб келиши мумкин.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган