Мактаб партаси (ўқув столи) — ўқув муассасалари (мактаб, боғча, ўқув марказлари) ва уйда дарс қилиш учун мўлжалланган мустаҳкам ва қулай стол.
- Материали: Юза қисми (столешница) юқори сифатли, экологик тоза ва тирналишларга чидамли ЛДСП / МДФ плитасидан тайёрланган. Қирғоқлари хавфсизликни таъминлаш ва шикастланмаслик учун ПВХ кромка билан сифатли қопланган.
- Каркаси (Асоси): Мустаҳкам металл профилдан иборат бўлиб, занглашга қарши махсус кукунли полимер бўёқ билан бўялган. Оёқларининг тагида полни чизмайдиган махсус пластик тиқинлари (заглушка) мавжуд.
- Хусусиятлари: Конструкцияси болаларнинг қадди-қоматини тўғри тутишига (эргономикага) мослаштирилган. Портфел ёки сумка илиш учун махсус илгаклари бор. Силжимайдиган ва узоқ муддат хизмат қилувчи мустаҳкам тузилишга эга.