Миқдори
Сотувда 100000 килограмм бор
Нархи
4 000 сўм
АЗОТЛИ ЎҒИТЛАР — таркибида азот бўлган ва ўсимликларнинг азот билан озиқланиш манбаи сифатида қўлланиладиган органик ҳамда анорганик моддалар, ўсимликларни азот билан озиқлантириш манбаи.
Навоий кимё к-тида асосий турдаги Азотли ўғитлар ишлаб чиқарилади. ЎзР кимё саноатининг Азотли ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича йиллик қуввати 2,8 млн. т (1995 й. да 1012,1 минг т А. у. ишлаб чикарилди; 100% озиқ-модда ҳисобида). Азотли ўғитлар органик (гўнг, торф, компост), минерал (аммиакли селитра, аммоний сульфат, мочевина ва сувли аммиак) ҳамда кўкат ўғитлар (люпиннинг кўк массаси, сераделла ва б.)га бўлинади. Азотли ўғитларни и. ч. да аммиак ва нитрат кислота асосий хом ашё бўлиб хизмат қилади. Азотли ўғитлар ноқоратупроқ зонада, ўрмонли дашт зонанинг нам жойлари ва суғориладиган деҳқончилик зонасида қ. х. ўсимликлари ҳосилдорлигини оширишда энг яхши восита ҳисобланади. Ўсимликлар кўпинча азотнинг минерал бирикмаларидан, асосан, нитрат ва аммоний тузларини узлаштиради. Минерал Азотли ўғитларда азот аммиакли, аммиакли-нитратли, нитратли ва амидли кўринишларда бўлиши мумкин. Бу ўғитлар таркибидаги азотни ўсимликлар осон узлаштиради ва унинг таъсири тез билинади. Суғорма деҳқончилик минтақасида қўлланиладиган Азотли ўғитларнинг асосий миқдорини аммиакли селитра ва мочевина ташкил этади.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган