27 500 000 сўм
Миқдори
Сотувда 10 дона бор
Ҳозир Ўзбекистонда иссиқхона қуриш жуда урф бўлган. Хусусан, корейсча технология асосида қуришга эътибор қаратилмоқда. Бундай иссиқхона жуда яхши ва сифатли, аммо анча қиммат. Масалан, бир сотихи 5-6 минг долларга тушади.
Наманганлик уста Аюбхон Бойхонов ўзи ишлаб чиққан технология асосида кореяликларникидан қолишмайдиган иссиқхона лойиҳасини яратишга муваффақ бўлди. Бунинг учун кўп пул ҳам талаб қилинмайди, бир сотихи учун 1200-1500 доллар кифоя бўлади.
«Биз деярли барча қурилиш хом-ашёсини ўзимизникидан ишлатамиз. Ҳатто тупроқ, ҳаво ҳарорати назорати ва томчилаб суғориш технологияси ҳам ўзимизда чиқарилмоқда. Ўшалардан фойдаланган ҳолда сифати жиҳатидан чет элникидан қолишмайдиган иссиқхона қурамиз.
Бунақа иссиқхоналардан Россия, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам қуриб келдим. Уларга ҳам анча нарса ўргатдик.
Йигирма йилдан бери шу иш билан шуғулланаман. Иссиқхона учун газ ва кўмирда ишлайдиган котёлларни ҳам ўзим тайёрлайман.
Ҳозирда маҳсулот ишлаб чиқарилаётган 50 сотихли иссиқхонам бор. Бундан ташқари ҳар йили буюртма асосида камида яна 10 гектар майдонда иссиқхона қуриб бераман. Асосий мижозлар Наманган вилоятидан. Аммо бутун Ўзбекистон бўйлаб қуриб беришимиз мумкин», — дейди уста.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган