Кўришлар сони : 294
0 (0 та баҳо) 0 та буюртма

Тирик қўй

2 200 000 сўм

3 Ой

733 333 сўм / 3 Ой

  • Қўшилди : 06.04.2024
+998 ** (**) ***-**-**
Сурхондарё, Шеробод т.

Миқдори

Сотувда 1000 дона бор

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Уч-тўртта қўйингиз бўлса, уйингизнинг атрофини айланибгина ўтлаб юрса, уларни кўриб кўзингиз қувнайдими? Албатта, қувнайди-да: дафъатан, пулга эҳтиёж бўлиб қолса, шартта бирини сотасиз – пул бўлади. Айниқса, уларга ҳовучингизда арпа берсангиз “курт-курт” этибгина чайнашини кузатиб асабларингиз дам олади. Уйингизга кутилмаганда меҳмон келиб қолса, бирини сўясиз – гўшт мўл бўлиб қолади. Зотан, қўй инсонни бировга муҳтож қилмай, эртанги куннинг ваҳимасига туширмай, кўкрагини кўтариб туради.

Бинобарин, ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Уйда боқиладиган бир қўй бир барака, икки қўй икки барака, уч қўй уч барака” (Имом Бухорий ривояти), деб марҳамат қилинган экан.

 

Қўй гўшти инсон танаси учун ниҳоятда фойдали. Ушоқ ва ювош жонивор бўлган қўй одатда сурув ҳолида боқилади. Қўйнинг ювош ва итоаткорлиги сабабли унинг сурувини ёш болалар ҳам боқиб юраверади. Инсонларнинг қўлига ўрганган бу севимли ҳайвон бизга эти, сути, жўни билан хизмат қилади. Аллоҳ таоло:

 “Ахир, улар учун Ўз «қўлимиз» иши билан чорва ҳайвонларини яратиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Мана улар ўша (ҳайвон)ларга эгадирлар. Биз ўша (ҳайвон)ларни уларга бўйинсундириб қўйганмиз. Ана уларнинг минадиган нарсалари ҳам ўша (ҳайвон)лардан ва ўшалардан (гўштларидан) егайлар. Яна улар учун ўша (ҳайвон)ларда (турли) фойдалар ва ичимлик (сут-қаймоқ)лар бордир. Ахир, шукр қилмайдиларми?!” (Ёсин сураси, 71-73) деб марҳамат қилган.

Инсон танаси барча эҳтиёжларини ўсимлик ва мевалардан қондира олмайди. Инсоннинг протеин, витамин ва минералларга бўлган эҳтиёжлари ҳайвон гўшти, сути ва шу кабилар ҳисобидан қондирилади.

Хусусан, протеинга бўлган эҳтиёжининг катта қисми гўштдан олинади. 100 грамм гўштда 15-20 грамм протеин бўлади. Ўсимлик ва меваларда бўладиган протеинлар инсонларнинг жамики эҳтиёжини қоплай олмайди. Гўштдаги протеиннинг энг аҳамиятли жиҳати, инсон танасида синтезлашмаган ва  ташқаридан озуқа моддалари билан бирга олиниши керак бўлган асосий аминокислоталар етарли ва мувозанатли тарзда мавжуд бўлади.

Шунингдек, гўшт инсоннинг ҳазм қилиш тизимига ҳам мос равишда яратилган озуқа. Чунки гўштда аминокислоталарнинг протеин молекуласи ичида бўлишининг шакли ошқозон ферменти тарафидан қулайлик-ла ажралиши мумкин ва тананинг юқори даражада фойда олишига шароит яратади. Хусусан, ўсиш даврида, тананинг шаклланишида гўштнинг таркибидаги протеинлардан ҳомиладор, эмизикли хотинлар, болалар ва ёшлар етарлича олишлари керак. Катта ёшдаги инсонларнинг ҳужайраларини янгилаш ва органларнинг ўзини ўзи тиклаб олиши учун бир миқдор гўшт емоғи лозим.

Гўштнинг таркибида кўп миқдорда темир, фосфор, мис, ва бошқа элементлар бўлади. Танасида ана шу минераллар етишмаган киши камқонлик касалига чалинади.  Камқонлик ўз навбатида, бир неча хасталикларга ва асаб касаллигига сабаб бўлади. Ҳазрати Али каррамуллоҳу важҳаҳу шунга ишорат этиб: “Қирқ кун гўшт емаган кишининг ахлоқида нуқсон пайдо бўлади”, деган экан.

Бу ҳикматдан гўштнинг инсон зеҳнига ҳам таъсири катта экани аён бўлади. Гўштхўр ҳайвонларнинг бошқалардан зеҳни тезлигини ҳаммамиз биламиз. Негаки, мияни тўлдирадиган, хотирлаш қобилиятини яхшилайдиган моддалар ҳайвон гўштлари мўл-кўл бўлади. Чунки миянинг фикрлаш, хотирлаш каби фаолиятлар сирасида эҳтиёж туядиган моддалар фақат ҳайвонлардан ҳосил бўладиган озуқаларда мавжуд бўлади. Танасининг эҳтиёжи қадар гўшт емаган инсонларнинг  ақли эрта заифлашади, мияси зарарланади ва  фаоллиги сустлашиб кетади.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган