0 ( 0 ta baho ) 0 ta buyurtma

Қуритиш ускунаси


Miqdori

Sotuvda 2 dona bor

Narxi

3 000 000 so'm

Mahsulot haqida qisqacha:

Оққанд халқимиз ва бошқа халқлар томонидан узоқ йиллардан бери истеъмол қилиниб келадиган Маҳсулотлар сирасига киради. Ҳар бир йўналишга киргани каби оққанд ишлаб чиқариш бизнесига ҳам замонавийлик кириб келди. Эндиликда сиз болалар учун севимли бўлган оққандли бошқа шаклларда ва ҳатто рангли қилиб чиқариш имконига эга бўласиз. Шунингдек ушбу ускуна ёрдамида сиз прессланган кофе таблеткаси, таблетка шаклида ош тузи ва бошқа маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқаришингиз мумкин бўлади. Шуни алоҳида айтиш жоизки ушбу ускуна ишлаб чиқариш тезлигининг юқори эканлиги ва кам жой талаб қилиши билан ажралиб туради. Сиз анъанавий ускуналарда эътибор берсангиз узун қуритиш туннелига кўзингиз тушган ва енди бизнинг линияда оққандни қуритишга хожат йўқ, чунки унга сув қўшилмайди ва юқори босим остида шаклга келтирилади. Шу сабабдан ишлаб чиқариш харажатлари електр тежамкорлиги евазига бир мунча паст.

Формалаш ускунасига кукун ҳолига келтирлган шакарни ёки унга аралаштирилган бошқа кукунсимон қўшимча қўшилган аралашмани керакли шаклда пресслаб беради. Ускунани буюртма бериш жараёнида Exim China компания ходимлари билан қолиплар кўринишини келишиб олишингиз лозим. Ускунага мижоз сўраган кўринишдаги бир комплект қолип бепул берилади ва қўшимча қолиплар пуллик. Ускуна серво мотор билан жиҳозланган ва тезлик регулятори сифатида инвертордан фойдаланилган.

 Aгар сиз шакар кукунига ҳеч нима қўшиш ниятингиз бўлмаса у ҳолда сизга миксернинг кераги йўқ. Миксер асосан оққандга кофе, қуруқ сут, ранг ёки бошқа қўшимчалар қўшиш учун керак бўлади. Миксер сиғими 60Л бўлганлиги сабабли уни доимий ишлатиш зарурати бўлмайди. Ускуна тўлиқ гигиеник талабларга мос келади ва зангламас металлдан ишланган. Метал қалинлиги унинг ишлаш давомида тебранмаслигини таъминлаб беради.
  Ускуна тўлиқ зангламас металлдан ишланган бўлиб, озиқ овқат талабларига тўлиқ жавоб беради. Ускуна ишлаш жараёни жуда содда ишланган бўлиб, бу сиздан ортиқча махсус билим талаб етилмайди. Ускуна ичидаги тўрли пластинкани алмаштириш орқали чиқувчи маҳсулот ўлчамини ўзгартириш мумкин

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.