0 ( 0 ta baho ) 0 ta buyurtma

Иссиқхона


Miqdori

Sotuvda 10000 kv. metr bor

Narxi

80 000 so'm

Mahsulot haqida qisqacha:

ИССИҚХОНА — ноқулай иқлим шароитида экинларга сунъий муҳит (ҳарорат, ёруғлик, намлик ва б.) яратадиган иншоот. Асосан, мавсумдан ташқари даврларда маҳсулот етиштириш, иссиқхона ва очиқ дала учун кўчатлар ўстиришга хизмат қилади. Иссиқхона ойнабанд ёки полимер плёнка, стеклопласт ва ҳ. к. билан ўралган бўлади. Ёғоч ёки темир, пўлат, алюминий каби металл ус-куналардан тикланади. Иссиқхона ларнинг хил-махил турлари мавжуд. Улар фоидаланиш муддатлари ва давомлилигига қараб — қишки ҳамда баҳорги; вазифасига кўра — кўчат ўстириладиган ва сабзавот етиштириладиган; сабзавотларни ўстириш технологиясига қараб — тупроқли ва гидропон; ички жиҳозларга қараб — сўкчакли ва тупроқли турларга бўлинади. Конструктив ечими жиҳатдан Иссиқхоналар нур ўтказувчи нишаб томонлари миқдорита қараб, бир, икки ва кўп томонлама нишабли турларга бўлинади. Ўзбекистонда, асосан, помидор, бодринг, резавор экинлар, сабзавот ўсимликлари кўчати, шунингдек, лимон ва манзарали ўсимликлар И. да етиштирилади. Ёзи қисқа бўлган ўрта ва шим. минтақаларда Иссиқхонада турли сабзавот ва бошқа қ. х. экинлари йил бўйи ўстирилади, ҳосил олинади ва ўсимликларнинг янги нав ҳамда дурагайлари етиштириш ва бошқа и. т. ишлари олиб борилади. Қишки Иссиқхоналар йил бўйи фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, уларда сабзавотлар баҳорги иссиқхона, парниклар, илитилган ёрларла ўстириш учун кўчатлар етиштирилади. У металл ёки темир-бетондан ишланади. Баҳорги Иссиқхоналар енгил кон-струкциялардан сабзавотлар ерда ўстириладиган қилиб қурилади. Биологик иссиқлик ёки қуёш нури билан иситилади. Қуёш нуридан мукаммал фоидаланиш учун бир нишабли Иссиқхона томи (қиялиги 33—45°) жан. га, икки ва кўп ни-шабларники эса (29— 33°) шарқ ва ғарбга қаратиб қурилади. Иссиқхона шакли жиҳатидан ҳам фонарсимон, ангар, блокли, сўкчакли каби бир неча турларга бўлинади. Иссиқхона ларда ўсимлик тупроқда (геопоника), тупроқсиз (ёки гидропика) муқитда ўстирилиши мумкин. Тупроқли Иссиқхона ларда сабзавотлар бевосита срда ўстирилиб, тупроқ тагидан, биологик ёки техникавий усулда иситилади ёки бутунлай иситилмайди. Ўсимликларга механизмлар ёрдамида ишлов бериш ва парваришлаш қулай.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.